

Леонардо Бонуччи ва Лукас Биглиа ҳали расман "Милан" футболчиси сифатида рўйхатдан ўтгани йўқ.
Марко Фассоненинг сўзларига кўра, "Милан" баъзи молиявий муаммолар туфайли 11 августга қадар бу икки футболчининг трансфер суммаларини "Ювентус" ҳамда "Лацио"га ўтказиб бера олмайди.
Бу эса 11 августга қадар Бонуччи ва Биглиа расман "Милан" аъзоси бўлолмаслигини ва жамоага ёрдам беролмаслигини билдиради.
Италия А Серияси 20 августда бошланади. "Милан"да бу вақтга қадар ушбу муаммони ҳал этишга умид қилишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Милан" Леонардо Бонуччи учун "Ювентус"га 42 миллион евро, Биглиа учун эса "Лацио"га 17 миллион евро тўлаб берилиши зарур.



