Йоахим Лёв: "Подольски Германия учун муҳим футболчи"
17 май 2016 23:55
Янгиликлар
Йоахим Лёв: "Подольски Германия учун муҳим футболчи"
Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв Лукас Подольскини терма жамоа учун муҳим футболчи деб атади.
- Кўпчилик Подольскини терма жамоа учун қандай муҳим футболчи эканлигини билмайди. Лукас кўп жиҳатдан биз учун муҳим футболчи саналади. Биз ундан кўп нарса кутмоқдамиз. Европа чемпионати олдидан кимдир жароҳат олиб сайдан чиқишидан қўрқиб туради одам. Лекин биз форс-мажор пайтида кимни чақиришни ҳар эҳтимолга қарши ўйлаб қўйганмиз. Сане, Вайгль, Брандт ва Киммих каби ёш футболчилар терма жамоадан чақирув олишганидан жуда хурсанд бўлишди. Уларни хурсандчилигини телефон гўшаги орқали пайқаш мумкин эди. Энди улар ўз олдиларига юқори мақсад - Еврога боришни қўйишган. Рюдигер ҳақида гапирадиган бўлсам, Тони жуда кучли ҳимоячи. Мураббийлар штабининг Рюдигердан умидимиз катта. Унинг имкониятларини юқори баҳолаймиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар