Йоахим Лёв ўз келажаги ҳақида фикр билдирди

Sherzod Nurmatov
30 май 2021
Германия терма жамоаси мураббийи Йоахим Лёв мураббийлик фаолиятида "пауза" қилишни режалаштирганини айтди.

"Мен ёзда қайсидир жамоани бошқармайман. Бу бўйича ҳеч ким билан боғланмадим ва ўз позициямни ўзгартирмайман", – деди 61 ёшли мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Лёв Евро-2020'дан сўнг Германия терма жамоасини тарк этишга қарор қилди. У 2006 йилдан бери "Бундестим" устози саналади.

Германия терма жамоасининг янги бош мураббийи Ханс-Дитер Флик бўлади. У билан аллақачон 2024 йилгача шартнома имзоланган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Bayern&Germany