

Марселино Торалнинг “Атлетик” билан шартномаси мавсум охирида ўз якунига етади ва жамоа билан битимни узайтирмоқчи эмас. “El Chiringuito” манбасига кўра, бильбаоликлар Лёв билан музокара ўтказган ва у янги мавсумда жамоани қабул қилиб олади.
62 ёшли мутахассис 2021 йил ёзидан бери ишсиз ҳисобланади. Шунингдек, “Атлетик”ни бошқаришга номзодлар қаторида ПСЖдан кетиши кутилаётган Маурисио Почеттино ҳам бор эди.



