Йоахим Лев: «Германия - Жаҳон чемпиони ва Конфедерациялар кубоги соҳиби»

Narzulla Saydullayev
3 июл 2017
Германия терма жамоаси устози Йоахим Лев Конфедерациялар кубоги финалидан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Бу жамоа билан фахрланаман, бу йигитлар йиғилганига бир неча ҳафта бўлди холос. Футболчилар ғалабани жуда исташди. Улар Конфедерациялар кубогига ҳақли эдилар.

1:0 ҳисобини сақлаб қолиш учун курашдик ва бунга эришдик. Финалга қадар Чили чемпион бўлиши ҳақида кўп гапирилди. Аммо Германия энг яхши бўлиб қолди. Биз Жаҳон чемпионимиз, Конфедерациялар кубоги соҳибимиз.

Ёш йигитларимиз ғалаба қозонишди. Чили жуда ҳам яхши жамоа. Улар кўплаб вазиятлар яратишди, аммо гол ура олишмади», – дейди Лев.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru