

Тошкентлик рефери Суперлиганинг жорий мавсумида 2 та ўйинда ишлашга улгурди. У охирги бор 20 март куни ўтказилган "Машьал" — "Металлург" (2:1) учрашувини бошқарган эди. Шундан кейин фаолиятида (бизга номаълум сабаблар билан) 2 ойлик танаффус юзага келди.
Рисқуллаев 7 ҳафталик танаффусдан кейин, бугун Тошкент вақти билан 17:30 да старт оладиган "Олимпик" ҳамда "Арал Самали" жамоалари ўртасидаги баҳсда ишлайди.
Про лига. 7-тур
14 май, жума
ОЛИМПИК – АРАЛ САМАЛИ
Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Шавкат Раҳматов, Акмал Ғиёсов
Назоратчи: Игорь Худайдатов
Комиссар: Лазиз Қўчқоров



