

«Менинг ёшимда шундай совринга эга чиқиш ажойиб натижа.
Клубим, мураббийим, жамоадошларимга раҳмат айтаман. Менга овоз берганларга раҳмат.
Охирги йил «Ювентус» ва мен учун фантастик бўлди. Тўғри, Европада чемпион бўла олмадик.
Янги йилда «Ювентус» ва Италия терма жамоаси билан янада яхшироқ ўйнаймиз деб умид қиламан.
Агар иложи бўлса фаолиятимни ажойиб ғалаба билан тугатмоқчиман», – дейди Буффон.



