UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05ЕЧЛ. Мёнхенгладбахда камбэк қилган "Реал" сўнгги (!) поғонада қолди  31 03:00ЕЧЛ. "Атлетико" қийинчилик билан ғалаба қозонган бўлса, "Аякс" Бергамода дуранг ўйнади  0 02:52ЕЧЛ. "Ливерпуль" Дания клубини мағлуб этди   9 02:50ЕЧЛ. "Ман Сити" ва "Порту"дан ғалабалар  4 02:02"Барселона" Бартомеунинг истеъфоси ҳақидаги хабарларни тасдиқлади  13 01:24Марко ван Бастен: Ван де Беек "Манчестер Юнайтед"га ўтмаслиги керак эди  2 01:10Роналду "Барселона" билан ўйнамайди  6 00:54ЕЧЛ. "Бавария" Москвада ғалаба қозонди  15 00:49"Шахтёр" - "Интер" учрашувида ғолиб номи аниқланмади  9 00:34Breaking: "Барселона" президенти истеъфога чиқди  15 00:25Olamsport: Хабиб жароҳатини кўрсатди, Маҳмуд Мурадовнинг тайёргарлиги ва бошқа хабарлар  0 00:17"Эвертон" яна бир колумбиялик футболчини харид қилиши мумкин  0 00:07ЕЧЛ. "Ман Сити" ва "Порту"нинг бошланғич таркиби билан танишинг  0 23:58ЕЧЛ. "Ливерпуль", "Аякс" ва "Аталанта"нинг асосий таркиби эълон қилинди  1 23:55ЕЧЛ. "Реал" ва "Атлетико"нинг асосий таркиби маълум бўлди!  2

"Йил жанги"га даъвогар тўқнашув учун ПРЕВЬЮ Янгиликлар

"Йил жанги"га даъвогар тўқнашув учун ПРЕВЬЮ

Теглар :  olamsport.comUFC
Бизнинг вақт билан якшанба тонгида Абу-Дабининг "Жанглар ороли"да ойнинг энг кутилган UFC кечаси бўлиб ўтади.

Кечанинг марказий жангида ўрта вазн чемпиони Исраэль Адесанья даъвогар Пауло Костага қарши октагонга кўтарилади. Ҳар икки жангчининг биргаликдаги умумий ғалабалари 32 тани ташкил қилади, шундан 25 таси муддатидан аввал якунлаган. Мағлубият эса ҳар иккисида ҳам 0. Адесаньянинг ақлий салоҳияти кўплаб жангчиларникидан устун. Коста эса рақибларини битта зарба билан «ухлатиб» қўядиган кучга эга.

Адесанья рекорд тезликда UFC камарини қўлга киритган. Исраэль вазнни жуда тез «тозалаш»га эришган.

Исраэль Адесанья узоқ вақт давомида кикбоксинг спорт турида кучлилар қаторида турган. Унинг бу спортдаги кўрсаткичи 75-4ни ташкил қилган, лекин асосий мақсади – чемпионликка эриша олмаган. Кикбоксингдаги UFC ҳисобланмиш “Glory”да тўртта жанг ўтказиб, иккитадан ғалаба ва мағлубият қайд этган. Қизиғи, барча жанглар ғолиби ҳакамлар қарорига кўра аниқлаган, хусусан имкониятни бой бериб қўйган чемпионлик жанги ҳам.

Асли нигериялик бўлган ММА юлдузи “Glory”да фаолият олиб бораётган вақтида ММА жангларида ҳам иштирок этган ва ўша вақтда унинг рекорди 9-0 эди. 2017 йилда Исраэль иккита рақибини мағлуб этди ва ММАнинг энг кучли промоушени - UFC билан шартнома имзолади. UFC'даги дастлабки жангида нокаут билан ғалаба қозонади. Шундан сўнг яна тўртта жангда ғолиб бўлган Исраэль ўрта вазнда ҳақиқий шовқин кўтаради. 2019 йилнинг 5 октябрь куни эса ўша вақтдаги UFC чемпиони Роберт Уиттакерга қарши октагонга кўтарилди. Бу жангда Исраэль Адесанья кутилмаганда саккиз ярим дақиқа ичида рақибини янчиб ташлади.

Исраэль Адесанья қайси жиҳатлари билан рақибларидан кучли?

IQ. Исраэль тактик жиҳатдан жуда кучли, у жанг вақтида услубни тез ўзгартиради ва рақибларини чалғитади.

Зарба техникаси. Адесанья оёқда ва қўлда бир хил кучли зарба беради. Унинг узун оёқлари...


Мақоланинг тўлиқ қисмини қуйидаги саҳифада ўқишингиз мумкин > > > "Йил жанги"га даъвогар тўқнашув! Адесанья - Коста. Икки енгилмас, турли услуб, икки хил характерли жангчилар + ПРЕВЬЮ

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика