Яхшибоев: "Болалигимдан "Реал"га қарши ўйнашни орзу қилганман..."
29 сен 2021 13:53
Янгиликлар
Яхшибоев: "Болалигимдан "Реал"га қарши ўйнашни орзу қилганман..."
"Шериф" кеча ЧЛ гуруҳ босқич 2-тур доирасида "Реал" (2:1)ни мағлубиятга учратди.
"Сантьяго Бернабеу"да ўтган баҳсда меҳмонларнинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Жасур Яхшибоев 25-дақиқада бош билан урган голи орқали "галактикос" дарвозабони Тибо Куртуани ожиз қолдирди.
"Болалигимдан "Реал"га қарши ўйнашни орзу қилганман. Гол уришни хоҳлагандим, аммо буни амалга оширишимни тасаввур қила олмасдим", - дейди ўзбекистонлик форвард ўйиндан сўнг.
Эслатиб ўтамиз, "Шерифф" ЧЛ доирасидаги кейинги ўйинини 19 октябрь куни "Интер"га қарши сафарда ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар