Япониялик яна бир футболчи терма жамоадан кетди
07 июл 2018 12:32
Янгиликлар
Япониялик яна бир футболчи терма жамоадан кетди
Жаҳон чемпионатидан чиқиб кетган терма жамоаларда баъзи футболчилар ўз фаолиятларини якунлашмоқда.
Япония терма жамоаси аъзоси Готоку Сакай ҳам мундиалдан кейин халқаро фаолиятини тугатди. Германиянинг "Гамбург" клубида тўп тепаётган 27 ёшли футболчи буни ўз ўйинида пасайиш юзага келгани билан изоҳлади.
"Мен охирги пайтларда ўз ўйинимдан қониқмадим, шу боис терма жамоадан кетишга қарор қилдим", - дейди Япония термаси сафида олти йил тўп сурган футболчи. У шу вақт мобайнида 42та учрашув ўтказди.
Эслатиб ўтамиз, Готоку Сакайдан олдин Макото Хасебе билан Кейсуке Хонда ҳам терма жамоа билан хайрлашганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар