

Футболчи ўзининг туғилган кунида "Мацумото"га қарши баҳсда (1:0) асосий таркибда майдонга тушиб, 65-дақиқа тўп тепди ва қарсаклар остида майдонни тарк этди.
Миура фаолиятидаги 32 мавсумни ўтказмоқда ва у Япония тарихидаги энг кекса профессионал футболчи ҳисобланади. Миура фаолиятини 1986 йил Бразилиянинг "Сантос" клубида бошлаган. У Европада "Женоа" ва Загребнинг "Динамо" клублари шарафини ҳимоя қилган.
Миура 2005 йилда, 38 ёшлида "Йокогама"га ўтган. У миллий жамоадаги 89 та учрашувида 55 та гол урган ва 17 йил аввал Япония терма жамоасидаги фаолиятини якунлаган.



