

Томонлар 2020/21 йилги мавсумнинг сўнггига қадар мўлжалланган шартнома имзолашди. Бу мавсум "қария" учун 36-си бўлади.
"Футболга бўлган иштиёқим сўнмайди. Мен доим машғулотлар қиламан ва ўз олдиммга янги мақсадлар қўяман. Имкон борича кўп ўйин ўтказмоқчиман ва жамоамга ғалабага эришиши учун ёрдам бермоқчиман" - дейди Миура.
Кацуйоси фаолияти давомида турли мусобақаларда 669та ўйинда майдонга тушиб, 187та гол урган.



