

Португалия иккинчи дивизиони вакили "Оливейренсе" ўз твиттери орқали 56 ёшли Кадзуйоси Миура билан шартнома 2024 йил ёзига қадар узайтирилганини маълум қилди. Япониялик футболчи "Оливейренсе"га февраль ойида бориб қўшилганди.
Миура профессионал футболдаги энг ёши катта футболчи ҳисобланади. 2023/24 йилги мавсум унинг фаолиятидаги 38-чиси бўлади.



