Япония ТЖ собиқ аъзоси бош миясидаги операциядан кейин 32 ёшида вафот этди
23 окт 2022 09:10
Янгиликлар
Япония ТЖ собиқ аъзоси бош миясидаги операциядан кейин 32 ёшида вафот этди
“Тегевахаро Миядзаки” форварди Масато Кудо 32 ёшида оламдан ўтди.
Ҳужумчида гидроцефалия (мияда суюқлик йиғилиши) аниқланган ва у 3 октябрда шифохонага ётқизилганди. Жарроҳлик амалиётидан кейин Кудо реанимация бўлимига ўтказилган ва жума куни вафот этган.
Масаро Кудо футболчилик фаолияти давомида “Кашива Рейсол”, “Ванкувер Уайткэпс”, “Санфречче Хиросима”, “Ренофа Ямагути” ҳамда “Брисбен Роар” каби клублар шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, у 2010 йил Япония U-23 сафида Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритган ва асосий термада 4 та учрашувда (2 та гол) майдонга тушган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Фикрлар