Япония – Колумбия. Мондрагон ЖЧ тарихидаги энг ёши катта футболчи бўлди

Aziz Tukhtamuradov
25 июн 2014
ЖЧ-2014 гуруҳ босқичи доирасидаги Япония – Колумбия учрашувининг сўнгги дақиқаларида колумбиялик 43 яшар дарвозабон Фарид Мондрагон захирадан майдонга туширилди ва бу билан жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг ёши катта футболчига айланди.
Мондрагон камерунлик Роже Милланинг рекордини янгилади. Милла 1994 йили 42 ёшида майдонга тушган эди. Қўшимча қиламиз, Мондрагон 1994 ва 1998 йиллари ўтказилган жаҳон чемпионати ҳамда Олимпиада-1992да ҳам иштирок этган эди.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: olamsport.com