50 ёшли япониялик ўз жамоасига ғалаба келтирди

Aslanov Jasurbek
12 мар 2017
"Йокогама" ҳужумчиси Кацуйоси Миура 50 ёш 14 кунлигида гол урди.

Форвард мамлакатнинг иккинчи даражали чемпионатида "Кусацу" дарвозасини ишғол қилди ва жамоасига муҳим 3 очкони келтирди (1:0).

26 февраль куни 50 ёшга тўлган Миура дунёдаги энг кекса футболчи ҳисобланади.

Миура фаолиятини 1986 йил Бразилиянинг "Сантос" клубида бошлаган. У Европада "Женоа" ва Загребнинг "Динамо" клублари шарафини ҳимоя қилган.

Миура 2005 йилда, 38 ёшлида "Йокогама"га ўтган. У миллий жамоадаги 89 та учрашувида 55 та гол урган ва 17 йил аввал Япония терма жамоасидаги фаолиятини якунлаган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com