

Аниқроғи, Япония футбол ассоциацияси президенти ва ОФК ижроия қўмитаси аъзоси Козо Ташима ҳам коронавирусга чалинди.
Унинг вирус учун топширган тести ижобий чиқди. Ташима февраль ойининг охиридан март ойининг бошларига қадар Англия, Нидерландия ва АҚШга расмий иш ташрифи билан борган эди.
62 ёшли раҳбар ўз вақтида Япония терма жамоасида ҳам ўйнаган.




