UZ

Сўнгги янгиликлар

15:11Лапорт испан фуқаролигини олди. У терма жамоа либосида Евро-2020да ўйнаши мумкин  0 15:00"Пахтакор" - "Қўқон-1912". Ўзаро ўйинларда тўпурар кимлигини биласизми?  3 14:50Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 14:40"Қўқон-1912" жамоасининг Тошкентдаги саккизинчи уриниши омадли чиқадими?  5 14:37К-лига. "Канвон" - "Ульсан Хёндэ". Асосий таркиблар маълум  0 14:23Асенсио Зидан бош мураббийликда қолса, "Реал"дан кетади  3 14:19ЖЧ-2022 саралаши. Миллий терма жамоамиз қайси стадионда ва соат нечида ўйнаши маълум  14 14:06Рауль, Гвардиола, Батистута — Қатарлик шайхларни "соғган" юлдузлар  13 13:54АПЛда ЕЧЛ йўлланмаси учун кураш  7 13:08Агуэро "Манчестер Сити" тарихида энг кўп сорвин ютган ўйинчига айланди  7 12:53"Сўғдиёна" - "Андижон" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  2 12:40Мессини "Барселона" таклиф этган янги шартнома қониқтирди  14 12:17Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ўзбек клублари яна давлатга қайтарилди  88 12:06Симеоне Гризманнинг "Атлетико"га қайтишини хоҳламоқда  7 12:01"Спортинг"га 19 йилдан кейин Португалия чемпионлигини келтирган ўйинни томоша қилинг  1

"Янгийўлдаги вазият, болалар футболидаги ҳакамлик, ота-оналарнинг аралашувлари". Маъмур Саидқосимов билан интервью (2-қисм) Янгиликлар

"Янгийўлдаги вазият, болалар футболидаги ҳакамлик, ота-оналарнинг аралашувлари". Маъмур Саидқосимов билан интервью (2-қисм)

Бугунги кунга келиб барча ёш тоифаларида худудларда мусобақалар фаол тарзда давом этмоқда.

"Спорт мактаблари футбол лигаси", "Профессионал футбол мактаблари лигаси" каби мусобақаларнинг биринчи давраси ортда қолди. Биз шу ва бошқа мавзулар юзасидан  ЎФА болалар, ўсмирлар, оммавий футболини ривожлантириш ва мусобақалар ўтказиш бўлими бошлиғи Маъмур Саидқосимовга юзландик. Ушбу мутахассис билан аввалги суҳбатимиз Суперлигадаги ҳакамлик ва учрашувлардаги рефериларнинг ҳаракатлари ҳақида бўлиб ўтган эди. Интервьюнинг иккинчи қисми болалар футболидаги ҳакамлик ва худудларда учртаётган муаммоларни ўз ичига олди. 

- Ҳакамлик мавзуси сўнгги кунларда барчанинг диққат эътиборида бўлиб қолди. Келинг катталар футболидан четга чиққан ҳолда бугунги кунда болалар футболидаги ҳакамлик ҳақида суҳбатимизни давом эттирсак...

- Ҳа, афсуски бундай ҳолатлар болалар футболига ҳам ўтмоқда. Бундай муаммолар учрамаслиги учун курашмоқдамиз. Йил бошида футзал мусобақасини ўтказдик. Вилоятлар мезбонлик қилган турнирда бошқа вилоятдан келган жамоалар ғолибликни қўлга киритди. Дейлик Тошкентда Қорақалпоғистондан келган болалар ғалаба қозонишди. Болалар футболида майдон эгаси ютуққа эришсин, деган нарсани олиб ташламоқдамиз. Кучли ғолиб бўлсин. Мазкур мусобақаларда ҳам ҳакамлик билан боғлиқ турли зиддиятлар учраётгани бор гап. Мураббийлар ҳам ўрганиб олишган. Уларнинг ўзи нотўғри тактика танлаши натижасида жамоаси ютқазадида яна ҳакам айбдор бўлади. Мусобақадан олдин тушунтириш ишларини олиб борган ҳолда мураббийлар ўз ишини қилиши кераклигини таъкидламоқдамиз. Уларни жазолайдиган шахслар бор. Мана яқинда "Профессионал футбол мактаблари лигаси" турнири ташкил қилинди. Мусобақа икки даврада ўтказилади. Ҳозирда биринчи давраси ортда қолди. Сурхондарё, Бухоро, Наманган, Фарғона каби вилоятларда гуруҳларга бўлинган ҳолда ўтказилди. 

Биринчи давра якунлангач мураббийларнинг ўзини тутиши, болаларга бақирмаслиги, ҳакамларга босим қилмаслиги каби масалаларни кўриб чиқиб мураббийларга ҳам интизомий чора кўришни ўйламоқдамиз. Ачинарлиси бу болаларга ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Улар футбол бир четда қолиб ҳакамга эътироз билдириш билан ўйинни ўтказишмоқда. Ўйлайманки бу нотўғри нарса. Ҳар бир вилоятдаги мусобақаларда учрашувларни видеотасвирга олишларини талаб қиляпмиз. Шундагина биз ҳакамларнинг ҳаракатини ўрганиб ЎФА ҳакамлар департаментига ишини кўрсатиб чоралар кўрамиз. Оддий мисол Тошкент биринчилигини оладиган бўлсак, ота-оналар четда туриб олиб ҳакамнинг ишини муҳокама қилишади. Худди ҳакамлар ҳеч нарсани билмайдигандек. Натижада кўп можаролар юзага келади. Вилоятлардан ҳам ҳакамлар жалб қилинмоқда. 10дан ошиқ ўқув-йиғин машғулотлари ташкиллаштирилди. Жисмоний тайёргарликдан, қоидаларни топшира олмаганлар ҳам бор орасида. Видеолавҳалар орқали ҳам хатоларини кўра олмаётганлар ҳакамлик қила олмайди. Ҳакамларни тарбиялашииз керак. Валентин Коваленко, Владислав Цейтлин, Фарҳод Абдуллаев каби назоратчилардан бу борада, ҳакамларни тажрибасини ошириш йўлида тўғри фойдланмоғимиз даркор. 

- "Профессионал футбол мактаблари лигаси" турнирининг биринчи давраси қандай ўтди?

- 2004, 2005, 2006, 2007 йиллар ўртасида Профессионал футбол мактаблари ўртасида мусобақа бўлиб ўтди. Вилоятларда яхши савияда ташкиллаштирилди. Шунингдек ҳозирда болаларнинг ўйнайдиган майдони, яшаш шароити, озиқ-овқат билан таъминланиши яхши бўлса боланинг футболчи сифатида ривожланишида ўсиш кузатилади. Мураббийлардан фақат ғалаба қозониш керак деган талабни олиб ташлаямиз. Тўғри болада ғалаба учун мотивация бўлиши керак. Аммо ғалабани ҳам тўғри йўл билан қўлга киритиш лозим. Мураббий болага футбол ўйнашни ўргатиш ўрнига ҳакам билан тортишиш билан овора. Тўғри футбол ўйнашни ўратмасдан ғалаба талаб қилиш нотўғри ҳисобланади. Бола тактик, жисмоний ва руҳий томондан тайёр бўлса шундоқ ҳам ютади. Масалан Наманганда 2006 йиллар Наманган футбол маҳорат мактаби билан Андижон футбол маҳорат мактаби ўйнади. Ота-оналар четдан туриб аралашмоқда. Дарҳол ўйинни тўхтатдим ва ўзини босиб олмаса учрашувини тугатишим мумкинлигини айтдим. Ёки декабрь ойида якунида Суперкубок баҳсида ўзингиз ҳам кўрдингиз ота-оналар бир-бири билан жанжаллашиб ўйинга таъсир ўтказмоқда. Бу энг ёмон нарса. Мураббий ота-онаси келибди деб ўшани боласини туширмоқда. Қолган болалар ўйин амалиётисиз қолиб кетяпти. 

Авваллари мураббийга гўши сизники суяги бизники дейиларди ва ота ёки оналар аралашмасди. Бир томондан мураббий вазифа беряпти, иккинчи томондан улар ҳар ҳил гаплар билан болани чалғитишмоқда. Бунинг натижасини болани фикри тарқоқ бўляпти. Боладан ҳозир натижа қилмасдан тўғри футбол ўйнаш ўргатилса, ҳар томонлама тайёрланиб борилса натижа ўз-ўзидан келади. Якунда халқаро майдонда ҳам ўзларини муносиб кўрсата олишади. Бир вақтлар ёшларимиз Жаҳон чемпионатларида ўйнашди, юқори натижалар билан қайтишди. Лекин улар ҳозирда қани? Хориждаги жамоаларга эътибор берсангиз улар тўғри футболни ўргатмоқда. Натижада футболчиларни ҳар ҳил мамлакатлардан келиб сотиб олишмоқда. Бизда бундай нарса йўқ. Нега? Юқорида айтганимдек футбол ўйнашни ўртамаяпмиз. Бу билан биз бирор нарсага эриша олмаймиз. 

- Худудлардаги болалар футболи ҳақида гап борар экан Янгийўлдаги вазият эътиборимизни тортмай қолмади. Ушбу футбол мактабида газ билан боғлиқ муаммо мана бир неча йилдирки қийнаб келмоқда...

- Бундан хабаримиз бор. Ушбу масалада худуд раҳбарлари билан гаплашдик. Тошкент вилояти ҳокими, Янгийўл туман ҳокимига чиқдик. 500-600 метрдан газ қувурларини тортиб келиш муаммо бўлаётган экан. Бундай вазият Сурхондарёда ҳам бор. Агарда газ тортиб келинса маҳаллий аҳоли қийналиб қолиши мумкин. Қишда кўмир билан иситилишини ҳам биламан. Ўзим ҳам бориб кўриб келганман. Бу билан курашмоқдамиз. Майдонлари ҳолати бўйича ҳам иш олиб борилмоқда. Табиий яшил майдон қишда сифатсиз кўринишга келади. Шунинг учун сунъий қопламали майдон исташмоқда. Уларга бюджетдан 500 миллион сўм ажратилган экан. Яна гаплашиб 500 миллион сўм ажратишни режа қиляпмиз. Шундагина умумий пулга битта суъний майдон қурса бўлади. Газ масаласини беркитмайман. Бу масалани жойига келтирамиз.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

+2   
12 апр 19:14:47
Sodiqjon 7
Uzbek da bowqa intiryu oladigan odam yo ku hammasi uzini odamidan oladi intiryuni luti fozlar haqiqat gapiradigan odam dan olish uchun katta yurak kerak pathalin sayt ham
   
18 апр 11:36:36
Vista 1981
Xakamlardan boshqa xamma aybdor ekanda
   
14 апр 22:18:47
Abu Salmoniy firdavs
Zor
   
14 апр 14:06:06
VARZIK98
Чехрангни мунча курсатдинг маймундан фаркинг йук
   
13 апр 06:21:53
C-19
Soqqasini berib qo'ygandan keyin baqiradide.
   
12 апр 20:00:14
Gayratbek
Айтилган гаплар зўр муаммо тўғри кўтарилган. Фақат сайтда қолиб кетиши. Масъуллар ўқимаслиги ва хулоса қилмаслиги ёмонда
   
12 апр 18:26:23
Football+
Bizdagi xakamlarga yangilikmasku
-4   
12 апр 17:24:05
Nozimboy
Бу одам машал дарвозасига киритил голням тоза гол дийди ишаммасана
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика