UZ

Сўнгги янгиликлар

19:57"Челси" дарвозабони Санчес "Барса"га қарши 3:0 дан сўнг Ямаль ҳақида: "Кукурелья уни чўнтагида сақлади"  3 19:03Ширер "Барса"нинг "Челси"га қарши баҳсдаги ҳимояси ҳақида: "Майдонда гўё тўртта манекен тургандай эди"  9 18:45ОЧЛ-2. "Андижон" - "Аркадағ" (матнли трансляция)  37 17:23"ФИФАнинг Роналдуга бўлган алоҳида муносабати ҳакамлар ишончи ва обрўсини издан чиқаради". Журналист Уинтер Криштианунинг шартли дисквалификацияси ҳақида  20 16:48Неймар яна жароҳат олди ва бу йил бошқа майдонга тушмайди  7 15:05Икром Алибоев: "Ҳар ким кўрпани ўзи томонга тортаверса, у йиртилиб кетади"  7 14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  1 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  11 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  10 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  14 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  17 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  22 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  2 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  4 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  8

"Янгиер" бош мураббийи Диёр Мирзабоев: "Ақлга сиғмайди, қандай қилиб 5 та ҳимоячи билан 3 та гол ўтказиб юбориш мумкин? Сабабини жиддий суриштирамиз" Янгиликлар

"Янгиер" бош мураббийи Диёр Мирзабоев: "Ақлга сиғмайди, қандай қилиб 5 та ҳимоячи билан 3 та гол ўтказиб юбориш мумкин? Сабабини жиддий суриштирамиз"

Про-лиганинг 17-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Янгиер" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Диёр Мирзабоев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

- Ҳимоядаги хатолар эвазига голлар ўтказиб юбордик. Жамоанинг барча футболчиларига бугунги ўйин учун эътирозим бор. Биринчи бўлим ва иккинчи бўлим бир-биридан фарқ қилди. Иккинчи бўлимда захирадан қўшилган футболчилар ўйинни кучайтирв олишди деб ўйлайман. Бизда ҳам голли вазиятлар бўлди, бироқ фойдалана олмадик.

Ўйинга жамоани мен тайёрлаганман. Бундан келиб чиқади-ки, мен ўз ғояларимга футболчиларга етказиб бера олмаганман. Вазият шу кўринишда бўлса, уларнинг ўйинга бўлган муносабати туфайли узоққа бора олмаслигимиз ойдинлашмоқда. "Хоразм" жамоасини ғалаба билан табриклайман.

- Биринчи ва иккинчи бўлимлар бир-биридан фарқ қилиши сизнинг ўйинга тайёрлаган тактик услубингиз эдими? Таркиб тандашда хатоликка йўл қўйдим деб ўйлайсизми?


- Йўқ, таркиб танлашда хатоликка йўл қўйдим деб ўйламайман. Балки ўйинга тайёрлаган услубим хато бўлгандир. Бугун 5 та ҳимоячи билан ўйнадик, бундан кўзланган мақсадимиз гол ўтказмаслик эди. Ақлга сиғмайди, қандай қилиб 5 та ҳимоячи билан 3 та гол ўтказиб юбориш мумкин? Албатта, буни жиддий суриштириб тагига етамиз.

Захирадан майдонга чиққан футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Улар майдонга тушиб қўлларидан келганича ҳаракат қилишди.

- Жамоанинг олдига қандай мақсад қўйилган?

- "Янгиер"ни қабул қилиб олганимда 3 очко билан қуйи ўринларда юрганди. Раҳбарият бизга кучли бешликка кириш вазифасини қўйди. Шунга ҳаракат қилаяпмиз, кетма-кет ўйинларда очколарни қўлга киритдик. Ҳали олдинда 2 ўйинимиз бор ва ушбу имкониятлардан максимал равишда фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика