

"Андижон" ва "Машъал" клубларидаги фаолияти билан таниш бўлган Диёр Мирзабоев расман “Янгиер-Қурувчи” бош мураббийига айланди.
Мураббий бугун жамоа қароргоҳига етиб келди ҳамда футболчиларга таништирилди.
Эслатиб ўтамиз, клуб аввалроқ бош мураббий Бекзод Қодирқулов билан шартномани бекор қилгани борасида маълумот берган эди.



