

ОАВ маълум қилишича янги кўринишдаги ЖЧнинг умумий соврин жамғармаси 2,5 миллиард еврони ташкил қилади. Marca'нинг хабар беришича ушбу маблағнинг 70 фоизи Европанинг 12 клуби ўртасида тақсимланади. Қолган 30 фоизи эса турнирда иштирок этадиган яна 22 та жамоа орасида тақсимланади.
Эслатиб ўтамиз, янги форматдаги ЖЧнинг очилиш учрашувида «Интер Майами» ва «Ал Аҳли» ўзаро баҳс олиб боради. Учрашув келаси йилнинг 15 июнь санасида бўлиб ўтади.



