Яна икки нафар ҳакамимиз VAR/AVAR лицензияларини қўлга киритди

Omonjon To`xtamirzayev
3 май 2023, 16:05
2 май куни навбатдаги ҳакамларимиз VAR/AVAR якуний назорат баҳсларида муваффақиятли иштирок этиб, VAR/AVAR лицензияларини қўлга киритишди.

Шу тариқа, ҳакамларимиз қўлга киритган лицензиялар сони яна 2 тага кўпайди.
Рустам Чориев — VAR ишлайдиган ўйинларда ҳакамлик қилиш;
Амир Галеев — AVAR ҳаками сифатида ишлаш учун лицензия олишди.

Демак, VAR, AVAR ҳамда VAR ишлайдиган ўйинларда ҳакамлик қила олувчилар сони қуйидагича кўриниш олмоқда
:
VAR ҳакамлари сони: 17 нафар;
АVAR ҳакамлари сони: 21 нафар;
VAR ишлайдиган ўйинларда ҳакамлик қила оладиганлар сони: 23 нафар.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: UzFHM