

Унга кўра, ПСЖ январда Саудия Арабистонига йўл олади ва иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Кристоф Галтье шогирдларига маҳаллий “Ал Ҳилол” ва “Ал Насср” рақиблик қилади ҳамда ўйинлар январ ўрталарида бўлиб ўтади. ЖЧ-2022 ғолиблигини қўлга киритган Лионель Месси мазкур учрашувларда қатнашиши мумкин. У таътилдан январ ўрталарида қайтиши айтилганди.
Аввалроқ, 37 ёшли португалиялик “Ал Насср” билан 2025 йил ёзигача шартнома имзолагани ҳақида хабар бергандик.



