UZ

Сўнгги янгиликлар

12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  0 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  0 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  9 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  1 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  10 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  22 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  21 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  9 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0

Яна бир «юлдуз» Саудия Арабистонидан кетмоқчи Янгиликлар

Яна бир «юлдуз» Саудия Арабистонидан кетмоқчи

«Ал Иттиҳод» ҳужумчиси Карим Бензема Саудия Арабистонини тарк этмоқчи.

Франциялик ҳужумчи иссиқ ва нам ҳавога мослашишда қийинчиликларга учраган ва шу сабабли Европага қайтиш йўлларини изламоқда. Бироқ «Ал Иттиҳод» ўз имижини бузмаслик учун 36 ёшли футболчи билан хайрлашиш ниятида эмаслигини маълум қилган. Улар Бенземани 2026 йилга қадар олиб қолишни мақсад қилишган.

Шунингдек, Бенземага «Ал Иттиҳод» бош мураббийи Марсело Гальярдо билан ишлаш ҳам ёқмаяпти. Унинг мураббий билан муносабатлари ёмон ҳолатда эканлиги маълум қилинган.

Маълумот учун, Бензема ўтган йилнинг ёзида «Ал Иттиҳод»га кўчиб ўтганди. У жорий мавсум барча мусобақаларда 29 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол ва 8 та голли узатма амалга оширган.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика