Яман ТЖ устози: "Фаластин Ўзбекистон устидан ғалаба қозонгач бизда ишонч пайдо бўлганди"

Eldor Akmurzayev
10 июн 2021
ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Ўзбекистонга қарши эртанги ўйин олдидан Яман термаси устози Аҳмад Али Қосим матбуот анжуманида қатнашди.

Аҳмад Али Қосим:

- Эртанги ўйинимиз оғир кечишини биламиз. Биз биламиз, Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда фаворитлардан бири. Саудия Арабистони билан учрашувда тезкор гол бизни қийнаб қўйди. Кейинги ўйинга жиддий тайёрландик.

Ўзбекистон фаворит ҳисобланса ҳам биз ўз кучимизга ишонамиз. Биз аввалги учрашувда дурангга лойиқ эдик.

Фаластин Ўзбекистон устидан ғалаба қозонгач бизда ишонч пайдо бўлганди. Аммо ҳужумга ташланиб ҳимояда хатоларга йўл қўйиб йирик ҳисобда ютқазганмиз. Бу сафар Ўзбекистоннинг қандай кучга эга эканлигини билиб турибмиз.

Ўзбекистон бир хил даражадаги 23 футболчига эга. Уларнинг бирини алоҳида ажратишни истамаган бўлардим. Барчаси юқори савияда ўйнашади.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати