Ямаль "Сельта"га қарши ўйнамайди

Omonjon To`xtamirzayev
22 ноя 2024
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик 17 ёшли вингер Ламин Ямаль ўйинда жароҳат сабаб иштирок эта олмаслигини маълум қилди.

"Биз учун у 100% тикланиши муҳим. "Сельта"га қарши ўйинда у майдонга тушмайди. У жамоамиз учун жуда муҳим футболчи. Кўрамиз, қачон у тўлиқ тайёр бўла оларкин".

Эслатиб ўтамиз, Ламин Ямаль ЕЧЛ доирасидаги "Црвена Звезда"га қарши ўйинда жароҳат олганди. 

Таъкидлаб ўтамиз, "Барселона" Ла Лига 14-тури доирасида Вигода "Сельта"га қарши майдонга тушади. Ўйин эртага тунда бўлиб ўтади.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: El Chiringuito TV