Ямаль ўзининг хатти-ҳаракати билан Фликни ғазаблантирди. "Барселона" мураббийи нимадан норози?
14 авг 12:10
Янгиликлар


Ямаль ўзининг хатти-ҳаракати билан Фликни ғазаблантирди. "Барселона" мураббийи нимадан норози?
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик вингер Ламин Ямалнинг майдон ташқарисидаги фаол ҳаракатларидан норози.
Бу ҳақда "Madrid-Barcelona" маълумот берди.
Мавсум бошланишидан олдин мутахассис футболчилар, жумладан, Ямаль билан бир нечта шахсий суҳбатлар ўтказди. Германиялик мураббий ёш испаниялик ижтимоий тармоқларда ҳаддан ташқари кўп вақт ўтказаётгани, бу унинг фаолиятига путур етказиши мумкинлигини таъкидлаганди.
Мутахассис ўйинчидан бор эътиборини ишга қаратиш ва эътиборни ўзига жалб қилмасликни сўраган. Флик бутун жамоадан интизом ва профессионалликка риоя этишни талаб қилган.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар
Shunday iqtidor shu mavsum ni uzida yuq bulsa hayron qolmiman