

Клуб ишқибозлари бу вазиятда хавотир олмасалар ҳам бўлаверади.
Ламиннинг амалдаги шартномаси 2026 йил ёзигача мўлжалланган ва томонлар 2030 йилгача янги битим борасида тўлиқ келишувга эришган. Ягона тўсиқ эса Ламин Ямалнинг ёши, яъни футболчи 18 ёшга тўлиши билан барча зарур ҳужжатлар имзоланади.
Эслатиб ўтамиз, Ламин Ямал — Каталония клуби академияси тарбияланувчиси.
Футболчи жорий мавсум "Барселона" таркибида 21 та ўйинда 6 та гол урди ва 12 та голли узатма етказиб берди.



