Хёнесс: "Қамоқдаги камерамда доимо қўшимча 2 та стул бўларди"

Aslanov Jasurbek
21 дек 2016
"Бавария" президенти Ули Хёнесс қамоқдаги ҳаёти ҳақида сўзлаб берди.

"Мен қамоқда бошқалар дардини эшитадиган одам эдим. Камерамда доимо қўшимча иккита стул бўларди. Мен одамларнинг ҳаёт тарзи ҳақида билмоқчи бўлдим" - дейди Хёнесс.

Хёнесс 27,2 млн. евро миқдорида солиқ тўламагани учун 3,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилганди. у 2016 йилнинг февралида озодликка чиқди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com