XX Осиё ўйинлари. Йигитлар ва қизлар Японияга боради

5 сен 2026, 18:15
Тез орада Япониянинг Аичи ва Нагойя шаҳарларида 43та спорт тури бўйича навбатдаги Осиё ўйинларига старт берилади.

Бу ҳисоб бўйича 20-Осиё ўйинлари, яъни юбилей мусобақа бўлади.

Мазкур Осиё ўйинларида футбол бўйича Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари ҳам иштирок этади. Қуйида ҳар икки жамоамиз ўйнайдиган рақиблар, гуруҳлар ва умуман мусобақа ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

XX Осиё ўйинларида футбол баҳслари 14 сентябрь - 3 октябрь оралиғида бўлиб ўтади. Эркаклар футболида 15та, аёллар футболида эса 12та жамоа ғолиблик учун баҳс олиб боради.

Эркаклар футболи

Бунда 15та жамоа тўртта гуруҳга бўлиб чиқилган. Учта гуруҳда тўрттадан ва охирги гуруҳда учта жамоа ўрин олган.

A гуруҳи - Япония, Таиланд, Қирғизистон, Гонконг.

B гуруҳи - Хитой, БАА, Эрон, КХДР.

C гуруҳи - Вьетнам, Ўзбекистон, Филиппин, Қувайт.

D гуруҳи - Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Қатар.

Равшан Ҳайдаров мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ушбу мусобақада C гуруҳида ўз учрашувларини ўтказади. Тақвим қуйидагича кўриниш олган:

15 сентябрь. Ўзбекистон - Филиппин

18 сентябрь. Қувайт - Ўзбекистон

22 сентябрь. Вьетнам - Ўзбекистон

Мусобақа регламентига кўра, ушбу Осиё ўйинларида 2003 йил 1 январдан кейин туғилган футболчилар рўйхати тақдим этилади. 23талик рўйхатда шунингдек ёши катта уч нафар футболчига хам рухсат берилади.

Мусобақа форматига кўра, ҳар бир гуруҳдан 2тадан жамоа кейинги босқичга чиқади. Биз гуруҳдан чиққан тақдирда чорак финални Жанубий Корея, Саудия Арабистони ёки Қатарга қарши ўтказамиз.

Toyota_Stadium.jpg

Чорак финал учрашувлари 25-26 сентябрь кунлари, ярим финал 30 сентябрь ҳамда учинчи ўрин учун баҳс билан ҳал қилувчи финал ўйини 3 октябрь куни бўлиб ўтади. Мусобақанинг финал ўйинига 45 минг мухлисга мўлжалланган ҳашаматли "Тойота Стэдиум" мезбонлик қилади.

Аёллар футболи

Ушбу Осиё ўйинларида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ҳам иштирок этади. Спортнинг футбол тури бўйича мусобақада 12та жамоа ғолиблик учун баҳс олиб боради. Жамоалар тўрттадан уч гуруҳга бўлинган.

A гуруҳи - Япония, Хитой Тайпейи, Вьетнам, Таиланд.

B гуруҳи - Жанубий Корея, КХДР, Бангладеш, Мьянма.

C гуруҳи - Хитой, Ўзбекистон, Филиппин, Гонконг.

Котрина Кулбите бошқарувидаги Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 14 сентябрдан ўйинларга киришади.

14 сентябрь. Филиппин - Ўзбекистон

17 сентябрь. Ўзбекистон - Хитой

21 сентябрь. Ўзбекистон - Гонконг

Shizuoka.jpg

Мусобақа форматига кўра, ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа, шунингдек энг яхши иккита учинчи ўрин эгалари (жами 8та жамоа) кейинги босқичга йўл олади. 25 сентябрь куни чорак финал ўйинлари ўтказилса, 29 сентябрда ярим финал ҳамда 2 октябрь куни учинчи ўрин учун баҳс билан финал учрашуви бўлиб ўтади. Мусобақанинг ҳал қилувчи финал ўйинига 50 минг мухлисга мўлжалланган "Шизуока Стэдиум" мезбонлик қилади.

Х.Холиқов

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›