

Ушбу учрашувдан сўнг "Бунёдкор" футболчиси Хуршид Ғиёсов ўз фикрларини билдириб ўтди.
- "Сўғдиёна" жамоасига қарши ўйин қай даражада қийин бўлди?
- Сўғдиёна"га қарши бироз ҳотиржам ўйин кўрсатганга ўхшадик. Жиззахликлар ҳимоявий ўйин кўрсатди. Рақиб ҳимоя чизиғини ёриб ўтиш бироз қийин бўлди. Улар ҳам бизга яхшигина қаршилик кўрсатишди.
- Ўз ўйинингиздан қониқиш ҳосил қилдингизми?
- Бундай саволга жавоб бера олмайман.
- Ғалаба нимани эвазига қўлга киритилди?
- Жамоавий ўйин эвазига қўлга киритилди. Бор кучимиз билан ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик.
Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди


