Хулен Лопетеги: «Италияга қарши ўйинни сабрсизлик билан кутаяпмиз»

Narzulla Saydullayev
6 сен 2016
Испания бош мураббийи Хулен Лопетеги ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Лихтенштейн билан ўйиндан сўнг (8:0) ўз фикрларини билдирди.

«Жамоанинг ўйинидан ва ғалабадан хурсандман. Саралашни ғалаба билан бошлаш муҳим эди.

Иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнадик. Гол ўтказмаганимиз ҳимоячиларимиз ҳам яхши ўйнаганидан далолатдир.

Италияга қарши баҳс муҳим 3 очко учун кураш бўлади. Бу баҳсни сабрсизлик билан кутаяпмиз», – дейди Лопетеги.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football-espana.net