UZ

Сўнгги янгиликлар

01:23Роналду 5 ой деганда чемпионатда гол ура олмади  5 00:55"Интер" футболчиси "Ювентус"га ўтишни истамоқда  0 00:40Саудия Арабистони. Иккита қизил, 5та гол - "Ал Насср" мавсумда илк марта мағлуб бўлди  8 00:13"Ливерпуль" футболчисига шартнома таклиф қилади  0 23:58А Серия. "Кальяри" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:47"Борнмут" 37 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолади  0 23:24"Бавария" Гвардиоланинг собиқ ёрдамчисини ишга олди  1 22:50БАА. "Бани Яс" ўз майдонида ютқазди, Шукуров пенальтидан гол ура олмади  5 22:37Мбаппе Саудия Арабистонига боради, лекин...  1 22:16"Кристал Пэлас" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди  0 21:32"Интер" ва "Ал Ҳилол" музокараларга киришди  0 21:16Рубен Аморим "МЮ" - "Лидс" ўйини ҳақида: "Бу дерби эканлигини эшитдим, бироқ АПЛда барча ўйинлар жуда қийин ўтади"  3 20:55Ханси Флик: "У жамоа учун жуда муҳим футболчи"  1 20:33Пеп Гвардиола Энцо Маресканинг истеъфоси ҳақида: "Менинг омадим келган"  5 19:59"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги вингерга кўз тикди  0

Хуан Мата: "Футболда бизнесни ёқтирмайман" Янгиликлар

Хуан Мата: "Футболда бизнесни ёқтирмайман"

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Хуан Мата испан телевидениясидаги "Salvados" дастури меҳмони бўлди ва замонавий футболда пулнинг ўрни ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Чипталар нархи ҳақида: "Юнайтед" қандай ўйнашини кўриш учун 40 фунт тўлаши керак. Бу у қадар арзон эмас".

"Мен замонавий футболдан нафратланаман!" дейдиган инсонлар ҳақида: "Улар нимани назарда тутаётганини биламан. Сабаби, футбол кўпроқ бизнесга айланиб бормоқда. Хатто, клуб хўжайинлари мухлислардан кўра муҳимроқдек тасаввур уйғонмоқда. Авваллари футболда ҳаммаси бундай эмасди. Омма эътиборини ўзига тортишга уринадиган турли инсонлар ва газеталарнинг таъсири бўлмасди".

Агентлар ҳақида: Менинг агентим - отам. У ҳамиша менинг қизиқишларимга амал қилади. Агентлари шунчаки "қўрқинчли" маслаҳатлар берадиган жамоадошларим бўлган. Мен эшитишим керак бўлган ёшлигимда, ота-оналар фарзандларига қачон тўпни ошириш, қачон эса оширмаслик кераклигини айтишарди. Мен ўртоқларимга уларга жуда ёмон маслаҳатлар беришаётганини айтишга мажбурман. Катта жамоага ўтаётган ҳар қандай футболчи ўзини камида Марадона деб ҳисоблайди. Бу ҳамма билан рўй берадиган ҳолат. Лекин, бугунги кунда мен бу ҳолатни жуда ёш ўсмир ўйинчиларда ҳам кузатаяпман. Ғайриоддий кийимлар кийиб, қиммат машиналарда юриб ўзини ҳудди рок юлдузидек тутаётган болаларни кўряпман... Баъзида уларни четга тортиб икки оғиз гапириш керак. Фақатгина совуққонлик билан қаттиқ ишлашда давом этсагина мана шундай "васвасалар"дан якка ўзи чиқиб кета олади.

Маош ҳақида: "Ўзининг энг юқори даражасида футболда яхши ҳақ тўланмоқда. Бошқа соҳалар билан таққослаганда биз кўпроқ пул топамиз. Бу шунчаки ақлбовар қилмас ҳолат! Футбол оламида мен оладиган маош ўртача ҳисобланади, лекин 99,9 % испанлар ёки бошқа давлатдаги инсонлар буни муносиб "даромад" деб айтишади".

Футбол ҳақида, худди бизнесдаги каби: "Мен футболнинг бизнес томонларини ёқтирмайман. Мен фақатгина ўйнашни, машғулот ўтказишни ва мусобақалашишни ёқтираман. Агар бу бизнеснинг спортдаги ролини камайтирса хурсандчилик билан маошимни қисқартирилишига рози бўламан".


Толибжон Қосимов таржимаси

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика