

Айни кунларда мазкур акция жойларда катта шижоат билан ташкил этилмоқда.
Бу борада # XotiraUz хештегини дунё трендига олиб чиқиш мақсадида юртимизнинг таниқли санъаткорларидан эстафетани спортчиларимиз давом эттирмоқда.
“Буюк хизматлари учун” ордени соҳиби, ФИФА рефериси Равшан Эрматов:
– Боболаримиз бизни озод ва обод Ватанда яшашимиз учун қилган фидойиликларини, мардлик ва жасоратларини ҳеч қачон унутмаймиз. Уларни доим хотирлаб, ёдимизда тутамиз. Шу сабабдан барча ёшларни 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ўтказилаётган акцияда фаол бўлишга ҳамда қаҳрамонларимизга бўлган улкан ҳурмат ва эҳтиромни намоён қилишга чорлаб қоламан!



