“Насаф” #XotiraUz акциясида иштирок этмоқда

Narzulla Saydullayev
4 май 2017
Шу кунларда, 9-май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати республикамиз бўйлаб #XotiraUz акцияси ташкил этган.

“Насаф” ПФК раҳбарияти, ходимлари, мураббий ва футболчилари ҳам ушбу акцияда иштирок этмоқда.

Инсон бор экан, хотира – муқаддас. Хотира – одамларнинг вафотидан кейин ҳам бу дунёда яшаши учун имкон берадиган бирдан-бир макон.

9 май Хотира ва Қадрлаш куни ҳар йили юртимизда кенг нишонланади. Урушда ҳалок бўлган ҳар бир ўзбекистонлик – Ватанимиз фарзанди эди. Уларни ёддан чиқаришга ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ.

Клубимиз 9 май Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан бир неча тадбирларни режалаштирган, бу ҳақда кейинроқ маълумот берамиз.

Қуйида ушбу акциядаги иштирокимиз акс этган суратларни томоша қилинг.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz