UZ

Сўнгги янгиликлар

“Хотира-79” бош мураббийсиз қолди Янгиликлар

“Хотира-79” бош мураббийсиз қолди

ПРО-Лига қатнашчиси “Хотира-79” бош мураббийсиз қолди.

Хабарингиз бўлса керак, Наманган вилояти, Уйчи туманининг жамоаси бўлмиш “Хотира-79”ни чемпионатга Нозим Муллаохунов тайёрлаганди. Аммо орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан раҳбарият бош мураббийни ўзгартиришга қарор қилди. Янги бош мураббий Науфал Бобоевга ҳам Уйчида ишлаш узоқ вақт насиб этмади. Жамоа раиси Носиржон Султоновнинг сайтимизга маълум қилишича, Науфал Бахтиёрович “Хотира-79”нинг сафарда “Зомин”га қарши ўйинидан олдин истеъфога чиққан. Натижада Зоминга бош мураббийсиз борган “Хотира-79” ўз дарвозасидан жавобсиз нақд 8та (!) тўп ўтказиб юбориб, йирик ҳисобда мағлуб бўлган.

Жамоа раҳбариятининг маълум қилишича, ҳозирча жамоанинг навбатдаги бош мураббийи ким бўлиши аниқ эмас.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика