

«Челси»ни табриклайман – улар ғалаба қозонишди. Яхши ўйнадик, вазиятлар яратдик ва ташаббусга эга бўлдик. Аммо тўпни жарима майдонига узатишда камчиликлар бўлди.
«Челси»да эса умуман бошқача тактика эди, аммо бу футболнинг бир қисми. Улар 25та вазият яратишмади. Улар учта вазият ташкил қилиб учта гол уришди.
Бундай мамлакатда ишлаш мен учун шараф, аммо баъзи вазиятлар (ҳакамлик) менга тушунарсиз бўлмоқда. Агуэро ва Фернандиньонинг четлатилиши? Иккала футболчи ҳам ўзига ишонганди, бошқа гап айта олмайман.
Мен футболчиларим билан фахрланаман. Ғалаба учун етарли вазиятлар яратгандик», – дейди Гвардиола.



