

«Габриэл Жезус тайёр, аммо ҳали жисмоний ҳолати яхши эмас. Агуэро ўзини яхши ҳис қилмоқда.
Ибрагимович – ажойиб футболчи, аммо рақибда бошқа ҳужумчилар ҳам бор. Лингард, Рэшфорд ва Янг ҳимояни ёриб ўтишга қодирлар.
9 йилдан буён мураббийлик қилаяпман ва биринчи бор мавсумни совринсиз тугатаман. Қачондир шундай бўлиши керак эди.
ЕЧЛ йўлланмасини олиш учун олдинда 6та учрашув бор», – дейди Гвардиола.




