Хосеп Гвардиола 1/8 финалда "Бавария"га қарши ўйнамаслигидан хурсанд

Aslanov Jasurbek
24 ноя 2016
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ЕЧЛнинг плей-офф босқичида собиқ жамоаси «Бавария»га қарши ўйнашни истамаганини айтиб ўтди.

"Плей-оффдаги барча рақиблар қийин бўлади. "Бавария" ҳам биз каби гуруҳида иккинчи ўринни олди. Бу дегани кейинги босқичда уларга қарши ўйнамаймиз. Бундан хурсандман!

Тўрт йил олдин Чемпионлар лигасида плей-оффнинг илк босқичи қийин бўлмасди. Асосий кураш чорак финалдан сўнг бошланарди. Ҳозир эса 1/8 финалдаёқ кўп нарса бўлиши мумкин. Қуръани кутамиз", - дейди Гвардиола.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail