UZ

Сўнгги янгиликлар

01:49Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди  0 23:48"Аталанта" — "Интер". Таркиблар маълум  3 23:30АПЛ. Грейнинг голи "Тоттенхэм"га Лондон дербисида ғалаба тақдим этди  0 23:12Дембеле Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  5 22:11Дембеле, Ямал, Мбаппе, Хакими, Холанд, Педри, Доннарумма ва Кейн IFFHS’нинг 2025 йилги терма жамоасида  7 22:05А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га муҳим ўйинда ғалаба келтирди  2 21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  1 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  2 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  4 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2

Хосе Венансио Лопес: "Ўртоқлик учрашувларидаги натижалар аҳамиятсиз. Жорий йиғинда янги футзалчиларни синовдан ўтказамиз" Янгиликлар

Хосе Венансио Лопес: "Ўртоқлик учрашувларидаги натижалар аҳамиятсиз. Жорий йиғинда янги футзалчиларни синовдан ўтказамиз"

Ўзбекистон Футзал терма жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес Гватемалага қарши кечган ўртоқлик учрашувидан сўнг ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.




- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз билан бўлишсангиз?

- Бугунги учрашув бироз тартибсиз бўлди. Икки ойлик танаффусдан сўнг яна паркетга қайтдик. Бир ҳафтадан буён машғулот олиб бораяпмиз. Ўртоқлик учрашувларидаги натижа мен учун муҳим эмас. Муҳими, ўйин сифатини яхшилаш ва жамоа ўсишда давом этиши. Ғалаба қозониш ёқимли, аммо биз янги футболчиларни синаб олишимиз керак. Эртанги учрашувдан сўнг уч нафар футболчи терма жамоага ихтиёрини тарк этади.

- Футзал терма жамоамиздаги асосий фигуралар ушбу йиғинга жалб этилмади. Бунга сабаб нима?

- Ушбу йиғиндаги асосий мақсадимиз янги футболчиларга имконият бериш ва уларни синаб кўриш. Эртанги баҳсда ҳам тўртта янги футболчини паркетда кўрамиз. Йиғин давомида терма жамоага номзод бўлган барча футзалчиларни синаб олишимиз керак.

- Гватемала терма жамоаси мунтазам равишда Жаҳон чемпионатларида иштирок этишига қарамай, гранд жамоалар қаторига кирмайди. Гватемала каби ўртамиёна терма жамоаларга қарши яқинлашиб келаётган мундиалда тўқнаш келишимиз аниқ. Жаҳон биринчилигида бундай жамоаларни мағлуб этишимиз шарт. Сиз ўтган йили ўзингиз Гватемалага бориб семинар ўтказиб келган эдингиз. Икки ойдан сўнг ўтказиладиган Жаҳон кубогида Гватемала футзал терма жамоаси каби ўртамиёна жамоаларга қарши ўйнаш қанчалик қийин бўлади? Бугун ҳам осон ғалабага эришмадик.

- Ҳозир натижа аҳамиятсиз. Шу сабабли кучли терма жамоаларга қарши ўйнамаяпмиз. Футзалчиларимиз ҳали юз фоизликсалоҳиятларини ишлата олишмаяпти. Бунга бироз вақт керак.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика