Хосе Венансио Лопес: "Коста-Рикага қарши ўйин биз учун Жаҳон чемпионати финалига тенг"

Administrator
17 сен 2024, 23:03
Футзал бўйича Жаҳон чемпионати иккинчи турида Парагвайга имкониятни бой берган Ўзбекистон термаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

– Мағлубиятнинг асосий сабаби нима бўлди?

– Чунки Парагвай бугун биздан яхшироқ ўйнади. Улар ўйинни назорат қилишди, вазиятларни голга айлантиришди. Сабаб шунда.

– Мухлислар сиздан кўп нарса кутишганди, бироқ маълум сабабларга кўра натижалар у қадар яхши бўлмаяпти...

– Биз бор кучимизни ишга солмоқдамиз. Бугун ҳам ғалаба учун боримизни бердик. Ўйин охирига қадар ҳаракат қилдик. Бизда гол уриш учун етарли вазиятлар бор эди, аммо вазиятларни якунлай олмадик. 

– Гуруҳ босқичидаги учинчи ўйин биз учун қандай аҳамият касб этади?

– Коста-Рикага қарши ўйин биз учун Жаҳон чемпионати финалига тенг. Фақат ғалаба қозонишимиз керак.

– Бугун стандарт вазиятлардан фойдаланишда муаммолар юзага келди...

– Биз гол уришга ҳаракат қилдик, аммо буни уддалай олмадик. Стандарт вазиятлар бўйича машғулотларда ишлаганмиз, аммо ўйинда гол уришни имкони бўлмади. Вазиятларни якунлашда муаммоларга дуч келдик. Якуний нуқтани қўйишда оқсадик. 

– Кейинги босқичга чиқиш учун имкониятимиз қандай деб ҳисоблайсиз?

– Фақат ғалаба қозонимиз керак. Ягона йўли ғалаба қозониш.


AdministratorМуаллиф
Манба: championat.asia