Хосе Энрике: "Роналду ўзини Худо деб билади"
11 апр 2022 22:47
Янгиликлар
Хосе Энрике: "Роналду ўзини Худо деб билади"
"Ливерпул"нинг собиқ ҳимоячиси Хосе Энрике МЮ футболчиси Криштиану Роналду ҳақида гапирди.
"Манчестер Юнайтед" форварди АПЛнинг 32-турида манкунианликларнинг мағлубиятидан сўнг (0:1) аутизм ва диспракция билан касалланган "Эвертон"нинг 14 ёшли мухлисининг телефонини синдириб ташлади. Кейинроқ португалиялик ҳужумчи инстаграм саҳифасида ундан узр сўради.
"Мен ҳар доим уни ёқтирмаслигимни айтганман. У ўзини Худо деб билади ва хоҳлагани қилади.
Бу унинг тарихдаги энг яхши футболчилардан бири эканлигига путур етказмайди. Лекин инсон сифатида уни ёқтирмайман", - деб ёзди Хосе Энрике твиттер саҳифасида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди
Морган Роналдунинг шартли дисквалификацияси ҳақида: "Тўғри қарор. Криштиануни атайлаб кийимидан тортишган"
"Насаф"нинг икки етакчиси "Пахтакор"га ўтади
Фикрлар