Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Штимац истеъфога чиқди

Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Игор Штимац, терма жамоа Шотландиядан мағлубиятга учраганидан сўнг истеъфога чиқди.

Эслатиб ўтамиз,  Шотландия - Хорватия термалари ўртасида бўлиб ўтган ушбу учрашув 2:0 ҳисобида якунланган.

Шундай қилиб Хорватия терма жамоасининг мусобақадаги мағлубиятлари сони тўрттага етди. Хорватия футбол уюшмаси ҳали Штимацнинг бу қарорини қабул қилганича йўқ. Бироқ яқин орада мазкур иш якунига етказилади.


Манба: championat.com