БАА Про лигаси. Абдуллаевнинг узатмасини голга айлантирган Амонов "Хорфаккан"га "Бани Яс" устидан ғалабани тақдим этди

Alisher
21 апр 2024
БАА Про лигаси 20-тур доирасидаги "Хорфаккан" — "Бани Яс" ўйини бўлиб ўтди.

Мезбонлар сафида ўзбекистонлик ўйинчилар Абдулла Абдуллаев ва Азиз Амонов асосий таркибда майдонга тушишди. Азиз жамоасининг илк голига ассистентлик қилди. Биринчи тайм сўнггида эса унинг ўзи Абдулла Абдуллаевнинг узатмасидан сўнг тўпни дарвозага бехато йўллаб жамоасига муҳим 3 очко тақдим этди.

Абдуллаев бахсни тўлиқ ўтказди, Амонов эса 73-дақиқада захирага олинди.


"Хорфаккан" — "Бани Яс" 2:1

Голлар: Лоуренси (3), Азиз Амонов (45) — Рафаэль Перейра (15)

БАА ПРО ЛИГАСИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ



AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia