UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39"Насаф": Шароф Муҳитдинов билан шартнома узайтирилди  1 16:46Филипе Луис Европа клубини бошқармоқчи  5 16:06"Ливерпул" Бразилиянинг ёш иқтидорларидан бирини нишонга олди  0 14:5241 ёшли Тьяго Силва эркин агентга айланди  0 13:58Рауф Инилеев: "Мундиал арафасида ҳеч ким жароҳат олмаслиги муҳим, чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ"  6 13:55Пауло Дибала энди "Рома"га керак эмас  3 13:22“Рома” Мадрид клуби ўйинчисини қишда ўзига жалб қилмоқчи  0 13:02TVCOM'да бугунги тақвим: OCTAGON 83 жанглари ва бошқалар  0 12:43Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади?  3 12:11МЮ ва "Ньюкасл" португалиялик ярим ҳимоячи учун кураш олиб боради  3 11:38"Ман Сити" хавбеки Эчеверри бошқа клубларга ҳам қизиқ. "Байер"даги ижара ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли бекор қилиниши мумкин  0 11:26"Ғазалкент" футбол клуби қайтди   6 11:14Тер Штеген қишда "Барса"ни тарк этишни режалаштирмаяпти. Нега?  1 10:49А Серия президенти: "Милан" — "Комо" учрашуви Австралияда ўтказилади  2 10:32U-22 Осиё чемпионати-2013. Антирекордчи Ўзбекистон, голни нишонлашда жароҳатланган мураббий ҳамда чилим чекиш туфайли шифокорсиз қолган жамоа тўғрисида ҳикоя қиламиз   4

Хоразмлик мухлисларга хушхабар. "Хоразм" уйига қайтмоқда Янгиликлар

Хоразмлик мухлисларга хушхабар. "Хоразм" уйига қайтмоқда

Теглар :  Хоразм
Хоразм спорт мажмуасини Суперлига ўйинларига тайёрлаш якуний босқичга кирди.

“15 йиллик танаффусдан сўнг Суперлигага қайтган Хоразм футбол клуби мавсум бошидан буён ўз уй ўйинларини турли шаҳарларда ўтказиб келмоқда. Бу вақт ичида Хоразм спорт мажмуасини Суперлига талаблари асосида қайта таъмирлаш ишлари олиб борилди. 

Ўтган вақт давомида Лига мутахассислари муттасил равишда Хоразм спорт мажмуаси тайёргарлигини мониторинг қилиб борди. Сўнгги марта улар 31-июл куни мажмуада бўлиб, навбатдаги ҳисоботни тайёрлади. Ўрганишлар хулосаси Хоразм клуби ва ниҳоят Суперлига ўйинларини ўз уйида қабул қилиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Лига Хоразм ва Нукус шаҳарларида Суперлига беллашувлари сунъий майдонда ўтказилиши масаласида Ассоциация билан биргаликда иш олиб борди. Экологик ҳолат мазкур минтақаларда табиий чим ўстириш ва кейинчалик уни парвариш қилиб боришда муаммолар келтириб чиқариши мумкинлиги, қолаверса, бу катта харажатни талаб қилиши эҳтимолини кўрсатди. Шундан келиб чиқиб, сунъий қоплама ФИФА стандартларига мос келиши лозимлиги ҳамда профессионал футбол учрашувларини ўтказиш имкониятини бериши шартида Хоразм спорт мажмуасига сунъий қоплама ётқизилиши учун рухсат берилди. Хоразм мазкур талабни бажарди. Ҳозирга қадар аренада қатор синов ўйинлари ўтказилди ва уларда эҳтимолий камчиликлар кузатилмади.  

Шунингдек, ВАР имкониятларидан келиб чиқиб, Термиздаги каби Хоразм спорт мажмуасининг ўзига алоҳида ВАР техникаси сотиб олинди ва мажмуада алоҳида ВАР хонаси ташкил этилди. 31-июл куни Лига ҳамда “Спорт ижодий бирлашмаси”нинг телетрансляциялар учун масъул мутахассислари ҳам мажмуада бўлиб, Суперлига ўйинларини эфирга узатиш учун амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан ҳисобот тайёрлади. 

Стадион прожекторлари июл ойига қадар икки қайта созланган ва яхшиланган бўлса-да, улар Суперлига талабига жавоб бермай келаётганди. Шундан келиб чиқиб, май ёки июн ойларида мазкур аренада расмий ўйин ўтказиш учун рухсат берилмади. Натижада июл ойида қўшимча техникалар жалб қилиш устида иш олиб борилди. 31-июл ҳолатига кўра, прожекторлар ёруғлиги ўртача 1 830 люксга етказилди. Аммо бу масала тўлиқ ёпилмаган бўлиб, айни вақтда мажмуага қўшимча техника етказилиши давом этмоқда. Якунда прожекторларнинг ўртача ёруғлиги 2 000 люксдан оширилиши кўзда тутилган. 

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Суперлига 19-туридан ўрин олган Хоразм — Қизилқум учрашуви билан Хоразм вилоятига Суперлига қайтиши масаласида келишувга эришилди. Унга қадар Лиганинг турли йўналишлар бўйича мутахассислари клуб ва стадион билан ҳамкорликда иш олиб, мажмуани расмий беллашувга тайёрлаш ишларини давом эттиради.” деб Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси расмий маълумот тақдим этди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика