Хон Мён-Бо: “Россиялик ҳимоячилар иккинчи бўлимда чарчаб қолишини билгандим”

Narzulla Saydullayev
18 июн 2014
Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи Россияга қарши ўйиндан сўнг ўз шогирдларига миннатдорчилик билдирди.
“Футболчиларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Улар учрашувнинг сўнгги дақиқасигача қўлларидан келган барча ишни бажаришди. Биз ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик, менимча баҳсни яхши ўтказдик. Футболчиларнинг ҳолати ва ўйинни ташкил қилиш юқори даражада эди.

Мен иккинчи бўлимда майдонга Ли Кюн-Хони тушурмоқчи эдим, чунки секин ҳаракат қиладиган россиялик марказий ҳимоячилар чарчаб қолишини билгандим. У ўз вазифасини бажарди, гол урди” – дейди кореялик мутахассис “Goal” порталига.

Россия ва Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги учрашув 1:1 ҳисобида якун топди. Голларга Ли Кюн-Хо ва Александр Кержаков муаллифлик қилишди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.com