Хомяков: "Ҳакамлар ҳақида гапирмоқчи эмасман, бу менинг ишим эмас"

Aslanov Jasurbek
11 мар 2023
"Андижон" устози Александр Хомяков "Сурхон"дан учралган мағлубият (0:1) ҳақида фикр билдирди.

Изоҳга ҳожат йўқ. Рақибни ғалаба билан табриклайман, улар бу муваффақиятни кўпроқ хоҳлашди. Биринчи бўлимда жуда ёмон ўйнадик - дея гап бошлади Александр Хомяков.

- Бугунги ўйиндаги ҳакамлик ҳақида фикр билдира оласизми?

- Йўқ, бу менинг ишим эмас. Қизишганда кераксиз гаплар айтгандан, совуқ каллага ҳаммасини кўриб чиқиш керак.

- "Андижон" ҳужумчиларига нима етишмади?

- Ҳужумчиларимизнинг ўйини умуман ўхшамади. Жамоа шундай ўйнашини тахмин қилгандим ва шундай ҳам бўлди. Бироқ ўйлаганларимизни амалга ошира олмадик. Ҳимоямиз ишончли туриб беради деб ўйлагандим, аммо бурчак зарбасидан сўнг гол қўйиб юбордик. Изоҳ бера олмайман. Аламли мағлубият. Ҳаёт давом этади, ишлашда тўхтамаймиз.

Муаммомиз ҳужумда ва ҳужумга ўтишда. Тўпни биринчи ўйин каби назорат қила олмаяпмиз. Тўп билан секин ишлаяпмиз. Ҳозирча қийинчиликлар кўп.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia