Холид Ал Данҳани: "Бор эътиборимиз Ўзбекистон билан ўйинга қаратилган"
31 май 20:00
Янгиликлар
Холид Ал Данҳани: "Бор эътиборимиз Ўзбекистон билан ўйинга қаратилган"
Бирлашган Араб Амирликлари ҳимоячиси Холид Ал Данҳани жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасида Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Осиё Чемпионлар лигаси-2 соврини оғир мавсумдан сўнг бизга кучли туртки берди. Косминнинг "Шаржа"даги сўнгги муваффақияти, ундан олдин эса бир нечта клуб билан эришган ютуқлари туфайли унинг қўл остида тўп тепишдан мамнунмиз. У тажрибали мураббий.
Ҳозирги кунда бор эътиборимиз Ўзбекистон билан ўйинга қаратилган. Ғалаба қозониб, уч очко қўлга киритишни мақсад қилганмиз. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши футболчиларга куч бағишлайди", деди 28 ёшли футболчи.
Эслатиб ўтамиз, БАА – Ўзбекистон учрашуви 5 июнь куни бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар