Холанднинг кумири ким?
14 дек 2020 19:14
Янгиликлар
Холанднинг кумири ким?
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд футбол оламидаги кумирларини айтди.
"Криштиану Роналду ва Златан Ибрагимович – 2 феномен. Мен уларни телевизор орқали 1-марта кўрганимда ҳайратга тушгандим. Бу иккаласи кўплаб ёш футболчиларнинг кумири ҳисобланади. Уларга тақлид қилишади.
Марадона? Диего - тарихдаги энг яхши футболчилардан бири эди, балки, энг зўри. Унинг ўлими бутун футбол оламини қайғуга солди. Марадона – чемпион. Менда унинг ажойиб ўйинлари ва ақл бовар қилмайдиган ҳаракатлари тасвирланган видеолавҳалар бор", - норвегиялик футболчининг сўзларини келтирди Tuttosport.
20 ёшли Холанд ушбу мавсум барча турнирларда "Боруссия" учун 14 ўйин ўтказди ва ўз ҳисобига 17 гол, 3 та голли узатма ёздириб қўйди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар