UZ

Сўнгги янгиликлар

09:07Клопп Испания жамоасини бошқариши мумкин  0 08:35Ибрагимович 7 кишилик рамзий терма жамоасини тузди  5 07:59Аморим МЮда илк машғулотни ўтказди  2 07:21ЖЧ-2026 саралаш. Бугун терма жамоамиз муҳим учрашувда майдонга тушади  34 03:01Миллатлар лигасининг чорак финалига чиққан барча 8 жамоа номи маълум бўлди  1 02:55Миллатлар лигаси. Роналду иштирок этмаган баҳсда Португалия дуранг ўйнади  4 02:48Миллатлар лигаси. Испания сўнгги дақиқалардаги пенальти эвазига ғалаба қозонди  3 02:15АПЛнинг энг тез югурадиган футболчилари (ТОП 10)  2 01:35Бен Дэвис Сон ҳақидаги хазили учун дисквалификация Бентанкур ҳақида: "Бундай нарсаларга жиддий қараш кераклигини тушундик"  2 23:29Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувида ишлайди  2 23:01Алдервейрелд ваҳима касаллиги туфайли Бельгия терма жамоасини тарк этганини айтиб берди  2 21:09Аморимга трансферлар учун тен Хагга нисбатан камроқ пул беришади  3 20:45Эшитдик-да! "Нефтчи" икки мураббийга жавоб бермоқчи  11 20:31"Бавария" стадионидаги чим U15 жамоаси майдонига юбориляпти  7 20:28"Қизилқум"нинг икки футболчисига бир қатор клублар қизиқмоқда  2

Холанд захирага олингани ҳақида: “Пепга гекса-трик қилишни хоҳлаганимни айтдим” Янгиликлар

Холанд захирага олингани ҳақида: “Пепга гекса-трик қилишни хоҳлаганимни айтдим”

Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб баҳсида “Манчестер Сити” Эрлинг Холанднинг пента-трики эвазига “РБ Лейпциг”ни тор-мор этди – 7:0.

22 ёшли норваегиялик ўйиндан кейин ҳиссиётлари билан ўртоқлашди.

“Ёрқин кеча. Биринчидан, бу мусобақада ўйнаётганимдан фахрланаман, уни ёқтираман. Бешта гол! 7:0 ҳисобида ғалабага эришиш – қойилмақом иш".

- Бешта голдан қайси бири сизга кўпроқ ёқди?

- Менда ҳаммаси туман каби. Қандай зарба берганимни эслайман, аммо нима ўйлаганимни эслай олмайман. Голларни нишонлашдан чарчаб қолдим.

Менинг супер жиҳатим – голлар уриш. Ростини айтишим керакми? Бугун жуда кўп гол бўлди. Буни унча ўйламадим – шунчаки, тўпни дарвозага йўллашга ҳаракат қилдим. Гап тезкор қарор чиқариш ва дарвозабоннинг бўш нуқтасига тўпни юборишга ҳаракат қилиш ҳақида.

- “Ман Сити”нинг ўйин режаси қандай эди?

- Кеча прессинг устида кўп ишладик. Айниқса, ўз майдонимизда кўп югуришимиз ва прессинг қилишимиз талаб қилинади. Тўпни қайтариб олишни яхши ўзлаштирганмиз, буни тез-тез амалга оширишимиз лозим. Кўпроқ прессинг қилишимиз мумкин ва бу йигитларга ўйнаш учун кўпроқ жой юзага келади.

Ўтган мавсумдан фарқли равишда “Сити” бу мавсум “тоза” форвард билан ўйнамоқда ва жамоа ўйинига шуни олиб киришига интилмоқдаман.

- Пеп Гвардиола бешинчи голдан кейин сизни алмаштирди...

- Унга дубл хет-трик (гекса-трик – ўйинда давомида 6 та гол) қилишни хоҳлаганимни айтдим, аммо на чора, нима қила олардим, дея саволларга жавоб қайтарди Холанд.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика